Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия минтақаларида ЖЧ-2018 вақтида кабоб пишириш тақиқланади
Россия ҳукуматининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича комиссияси футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018 ўтказилиши вақтида ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, алоҳида режим билан Россия минтақаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича қўшимча чораларни жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, маҳаллий ҳокимият органлари гулхан ва қуриб қолган ўтлар ёқишни тақиқлайди. Минтақаларнинг аксариятида кабоблар пишириш билан бирга кечадиган сайрлар ҳам тақиқланади.
Россиядаги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада ЖЧ-2018 трансляцияси ўлим билан тенглаштирилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025