Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ўз ядро бомбасини яратиши мумкинлигини тасдиқлади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайрнинг айтишича, агар Эрон ядровий келишувдан чиқиб кетса, унинг мамлакати ўз ядровий қуролини яратиш бўйича ишларни бошлайди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.
Ал-Жубайр Саудия Арабистони Эрон зарбасидан ҳимояланиш учун ядровий бомба яратишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Саудия Арабистонининг бу баёноти АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилгандан кейин берилган.
Саудия Арабистони ядровий қуролнинг тарқатилишига қарши чекловларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Ҳозирда АҚШ Саудия Арабистонига ядровий реакторлар етказиб беради.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025