Спорт | 17:26 / 11.05.2018
17798
1 дақиқада ўқилади

Футболчи ўз дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди

Фото: ProShots

Голландиялик футболчи Стейн Спирингс ўз жамоаси дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди, деб хабар бермоқда «Советский спорт».

Спирингс Роттердамнинг «Спарта» клуби ярим ҳимоячиси саналади. Унинг жамоаси шу шаҳардан бўлган «Дордрехт» билан Голландия чемпионати ўтиш мусобақаси доирасида баҳс олиб борди.

«Спарта» меҳмонда 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Бироқ, учрашув якунларида Спирингс рақибидан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси томон тасодифан тепиб юборди. Дарвозабон тўпга қўли билан тегиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида ўйлаб, боши билан уни қайтаришга уринди, аммо тўп унинг устидан ўтиб дарвозага кириб кетган.

Аммо, голландиялик ярим ҳимоячи узоқ қайғурмади – икки дақиқадан кейин Роберт Мюрен «Спарта»га ғалаба келтирган голни урди.

Мавзуга оид