Ўзбекистон | 16:38 / 12.05.2018
72182
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда учинчи ҳоким. Учтепа туманига ҳам янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.

Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов

Шуҳрат Атамухамедов жорий йилнинг 18 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ўтказилган Шавкатбек Эргашев ўрнини эгаллади.

Ш.Атамухамедов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент электротехника алоқа институти ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори лавозимидан аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири бўлиб ишлаган.

Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига Бахтиёр Раҳмонов янги ҳоким этиб тайинлангани хабар берилганди.

Орадан бироз ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов Сергели тумани ҳокими лавозимини эгаллагани маълум бўлди.

Мавзуга оид