Тошкент бозорларида тошбақалар ноқонуний равишда сотилмоқда (фото)
Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ёзмоқда. Хусусан, фойдаланувчилардан бирининг таъкидлашича, Тошкентда Марказий Осиё чўл тошбақалари ноқонуний равишда сотиляпти.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари - мен сизлар Ватанимиз экологияси, фауна ва флорасини ҳимоя қилиш учун жуда кўп ишлаётганингизни яхши биламан. Сизларнинг эътиборингизни шу нарсага қаратишни хоҳлардимки, Тошкент бозорлари, боғларга кираверишда ва одамлар гавжум жойларда бир неча ҳафтадан бери Марказий Осиё чўл тошбақалари ноқонуний равишда сотилмоқда, деб ёзади фойдаланувчи.
Тошбақалар жуда ёмон аҳволда эканлиги ва қуёш нури кирмайдиган қутиларда сақланаётганлиги, тўғри озиқланмаётгани қайд этилган.
Маълумотларга кўра, чўл тошбақаси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган, Ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенция II иловаси ва Табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси Қизил китобига «заиф тур» мақоми билан киритилган.
Шу билан бирга, кўпгина олимлар ва экологлар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига Марказий Осиё тошбақасини қисқариб бораётган тур мақоми билан киритишни бир неча марта таклиф қилишган.
Сотувчилар тошбақалар қаердан эканлигини аниқ билишмайди. Катта эҳтимол билан улар браконьерлик йўли билан шаҳарга келтирилади.
Мавзуга оид
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024