Жамият | 17:30 / 12.05.2018
24174
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи автобуси каналга тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Бундан ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеолар дарак бермоқда.

Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, шаҳар ичида қатновчи йўловчи автобуси каналга ағдарилиб тушган. Xabar.uz нашри берган маълумотга кўра, ҳодиса Тошкент шаҳрининг “Ғалабанинг 40 йиллиги” мавзесида юз берган.

Фото: Водители Ташкента

Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан расмий хабар ва жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ. 

Мавзуга оид