Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Кореядаги ядровий қуролларни демонтаж қилмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Пхеньяндан АҚШнинг Шимолий Кореядаги ядровий қуролларни демонтаж қилишни амалга оширишига ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) ядровий объектлар инспекцияда қатнашишига рози бўлишига эришмоқчи. Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ABC телеканали эфирида айтиб ўтган.
Унга Вашингтон Шимолий Кореянинг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилиши остида нимани тушуниши ҳақида савол берилган. “Бу Шимолий Корея билан баъзи мунозараларни талаб қилади. Улар ўз ядровий объектларининг жойлашган ўрнини ошкор этишларига ва уларнинг инспекцияси ўтказилишига рухсат беришларига тўғри келади. Бунда МАГАТЭ ўз ролини ўйнайди”, деб жавоб қилган Болтон.
“Ядровий қуролларнинг демонтажи АҚШ томонидан, эҳтимол яна кимнингдир ёрдами билан амалга оширилади. Чунки демонтаж МАГАТЭ ваколатларига кирмайди”, деб қўшимча қилган Болтон.
Аввалроқ Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно агар Шимолий Корея ядровий дастурини бартараф этишга рози бўлса, Япония ҳукумати МАГАТЭнинг зарурий инспекцияларини ўтказиши бўйича дастлабки харажатларни ўз зиммасига олишга розилигини билдирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025