Спорт | 14:31 / 14.05.2018
17799
1 дақиқада ўқилади

«Леванте» футболчиси Роналду қилолмаган ишни уддалади

Фото: EPA-EFE

«Леванте» ҳужумчиси Эммануэль Боатенг Испания чемпионати 37-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда ҳет-трик соҳиби бўлди. Унинг жамоаси эса 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ганалик футболчи сўнгги 13 йилда Примера ўйинларида «Барселона» дарвозасига учта гол урган илк футболчи бўлди, деб ёзади Gracenote Live.

Аввалроқ, бу ишни 2005 йилда «Атлетико» ҳужумчиси Диего Форлан уддалаган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид