Жамият | 11:00 / 14.05.2018
69345
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўловчи автобуси ёниб кетди

Бугун, 14 май куни соат 8:30да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида №94-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган автобуснинг ёниб кетгани ҳақидаги хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, соат 8.34да воқеа жойига ўт ўчириш хизматининг жанговар жамоаси етиб борган.

Соат 8.42да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқишига ёқилғи тизимида юзага келган носозлик тахмин қилинмоқда ва ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Водители Ташкента

 

Мавзуга оид