Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда M&C Saatchi PR агентлиги вакиллари иштирокида бепул семинар ўтказилади
British Airways, Qantas, Reebok, Google, EPSON, Alibaba, Disney, 20th Century Fox, Warner Bros, Miramax каби бизнес оламининг юздан ортиқ йирик брендлари учун PR ва маркетинг хизматларини кўрсатувчи «M&C Saatchi» компанияси вакиллари шу йилнинг 14-16 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф доирасида 16 май куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ҳамкорлигида «M&C Saatchi» компанияси бошқаруви аъзоси Анил Беди ва халқаро бизнес бўйича директори Сабрина Хейнеки иштирокида махсус семинар ташкил этилади. Унда манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, хусусий сектор вакиллари иштирок этади.
Семинар давомида туризмни ривожлантириш, инвестиция оқими ҳамда мамлакат имижини оширишда эришилган тажрибалар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари учун бизнес юритишда брендингнинг муҳимлиги, фикрларни содда кўринишда етказиш, кўпчилик ичида яққол ажралиб туриш йўллари каби қатор мавзуларга тўхталиб ўтилади.
Мавзуга оид
18:49 / 01.03.2023
Тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
01:08 / 01.03.2023
1 сентябрдан 10–11-синф ўқувчилари қизиқишига мос дастурлар асосида ўқитилади – давлат дастури
23:02 / 28.02.2023
1 июлдан мобил давлат хизматлари кўпайтирилади, тўловлар миқдори камайтирилади – давлат дастури
10:26 / 08.02.2023