Спорт | 21:40 / 14.05.2018
29471
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионати ҳаками пора сўрагани учун ҳибсга олинди

Фото: Fotoarena

Саудия Арабистони футбол федерацияси ҳакам Фаҳад Ал-Мирдасийни келишилган ўйинларда иштирок этгани учун футболдан умрбод дисквалификация қилди.

Маълумки, аввалроқ Ал-Мирдасий ЖЧ-2018 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига киритилган эди.

Федерация матбуот хизмати хабарига кўра, у Қирол Кубоги финалида иштирок этувчи клублардан биридан пора сўраган.

«2018 йил 11 май куни Ал-Мирдасий финалга чиққан клублардан бирининг вакили билан боғланиб, ўйинда ёрдам бериш эвазига пул мукофоти сўраган. Айни пайтда у ҳибсга олинган» - дейилади баёнотда.

Ал-Мирдасий Конфедерациялар Кубоги -2017 турнирида учинчи ўрин учун баҳсни бошқарган, шунингдек Рио-2016 олимпиадасида ҳам ишлаган эди ва ЖЧ-2018 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига киритилган эди. 

Ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини ҳам бошқарган. Сўнгги марта у 2016 йил ноябрь ойида ўтказилган, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:1) баҳсида бош ҳакам сифатида ишлаган эди.

Мавзуга оид