Президент Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси президенти Жоко Видодога ва дўст Индонезия халқига Сурабая шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТИВ ахборот хизмати хабарида айтилишича, давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса қисқа муддатда соғайишларини тилади.
Аввалроқ Индонезиянинг йириклиги бўйича 2-рақамли шаҳри Сурабаядаги католик черковларда портлашлар юз бергани маълум қилинганди. Портлашлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 40 дан кўпроғи жароҳатлар олган.
Мавзуга оид
17:26
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024