Саудия Арабистони АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонасини тан олмаслигини маълум қилди

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий
Саудия Арабистони ҳукумати АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишини “фаластинликлар ҳуқуқларининг жиддий поймол қилиниши” деб атади ва элчихонани тан олишдан бош тортди. Бу ҳақда Саудия Арабистони янгиликлар агентлиги қирол Салмон бошчилигидаги йиғилиш натижаларига кўра маълум қилди.
“Ҳукумат АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишини тан олишдан бош тортишини билдиради ва бу қадам фаластинликларнинг Ал-Қудсга тарихий ҳуқуқларининг жиддий поймол қилиниши эканлигини таъкидлайди”, деб айтилган хабарда. Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ маъмуриятининг бу қадамини “бутун дунёдаги мусулмонлар нафсониятига тегувчи, тинчлик жараёнини илгари суришдаги катта ортга кетиш” деб баҳолаган.
Мавзуга оид

10:34
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

09:41
Вашингтонда АҚШ хавфсизлик вазири ўғрилик қурбони бўлди

00:45
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ

23:00 / 21.04.2025