«Эски жува»да рейд: тошбақалар сотувининг олди олинди
Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича ҳудудий инспекцияси инспекторлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Эски жува» бозорида олиб борилган тезкор рейд тадбири даврида тошбақа, булбул ва типратиконларни савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Хабар қилинишича, «Эски жува» бозорида олиб борилган рейд тадбирида фуқаролар Э.Р.Пирметов, А.Б.Қурбонов, А.А.Ахмедов ёввойи ҳолдаги жами 21 та тошбақа, 7 та булбул ва 1та типратикон савдоси билан ноқонуний шуғулланаётгани аниқланган.
Ундан ташқари, Тошкент шаҳрида жойлашган «Янгиобод» ихтисослаштирилган бозорида олиб борилган тезкор рейд тадбири даврида ёввойи ҳолдаги жами 15 та тошбақа, 9 та типратикон, 1 та колвор илон, ва 4 та чумчиқсимонлар оиласига мансуб қушлар билан ноқонуний равишда савдо қилиш ҳолатлари аниқланиб, барча олиб қўйилган ёввойи ҳайвонлар ўрнатилган тартиб асосида табиатга қўйиб юборилган.
«Ҳозирги кунда ҳудудлардаги мавжуд бозорларда, аҳоли пунктларида ноқонуний тарзда ёввойи турдаги қуш, ҳайвонларни сотилмаслиги юзасидан доимий тарзда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда», дейди қўмита масъул ходими.
Хабарда айтилишича, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024