Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган ҳафтада онлайн аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилди?
Жорий йилнинг 7 майдан 13 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 509,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кўргазма-ярмарка савдоларида сотув ҳажми ошганлиги қайд этилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 539,0 млрд сўмдан 485,7 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 30,6% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,2%ни эгаллади. Кейинги ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, унинг улуши 14,8%ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,14 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 78%ни ташкил этди. Келишувларнинг қолган қисмини саноат мойи ташкил этади. Унинг улуши 22%га тенг.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
7 майдан 11 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 50та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 41таси жисмоний шахсларга, 9таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 62% биринчи тоифадаги авторақамлар, 30% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 40%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 16%га тенг.
Мавзуга оид
21:17 / 29.11.2024
Аукционда 6,2 миллион долларга сотиб олинган бананни ўз эгаси еб қўйди
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
16:28 / 23.06.2020
Авторақамлар савдоси кескин ошди
19:18 / 10.06.2020