Жамият | 09:00 / 16.05.2018
13004
3 дақиқада ўқилади
Реклама

OLX.UZ да янги “Озиқ-овқат маҳсулотлари/Ичимликлар” бўлими

Ўзбекистонда  етакчи онлайн эълонлар сервиси OLX.uz “Уй ва Боғ” рукнида янги “Озиқ-овқат маҳсулотлари / Ичимликлар” бўлимини ишга туширди. Эндиликда фойдаланувчилар ҳар қандай қурилмадан тўғридан-тўғри ягона платформада турли ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлардан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишлари мумкин.

Фото: OLX

Электрон савдо бозори бутун дунёда глобал тарзда ривожланмоқда ва Ўзбекистон ҳам мазкур йўналишнинг фаол ўсишини намоён этмоқда. Одамлар интернет орқали тобора кўпроқ харид қилишмоқда, чунки бу тез ва қулай: онлайнда нархларни солиштириш ҳамда ўзи учун ҳаммасидан кўра мақбул вариантни танлаш мумкин. Савдо майдончалари шу маънода энг яхши восита, чунки фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича таклифларнинг яхлит бир спектрини тақдим этади.

“OLX.uz Ўзбекистонда ecommerce’нинг етакчиси ҳисобланади – бугун сервисда 350 мингдан ортиқ эълонлар жойлаштирилган. Фойдаланувчилар сотиш ёки зарур нарсани тезда ва ортиқча пул тўламасдан харид қилиш учун бизга келишади, шу боисдан биз ҳар бир йўналишнинг ривожланиши устида ишлаймиз. “Озиқ-овқат маҳсулотлари/Ичимликлар” бўлимининг пайдо бўлиши дўконма-дўкон кезиш вақтини тежайди – сўраладиган товарлар бир тоифага бирлаштирилган бўлади. Биз OLX’да бўлишни янада қулай ва шинам қилишга интиламиз”, - дея шарҳлайди OLX.uz бош директори Дониёрбек Турғунов.

Янги манзилда турли савдо маркаларининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлари, ҳаттоки супермаркетларда йўқлари ҳам тақдим этилади. Харидорлар катта ассортиментга, сотувчилар эса – янги муқаррар мижозларга эга бўлишади.

Эълонни исталган қурилмадан: смартфондан, планшетдан ёки компьютердан чоп этиш мумкин. Бунинг учун тезда рўйхатдан ўтиш, “Эълон бериш” тугмасини босиш ва “Уй ва Боғ” тоифасида “Озиқ-овқат маҳсулотлари/Ичимликлар”ни танлаш лозим. Чоп этиш пайтида албатта маҳсулотнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг.

Фото: OLX

Товарлар орасида чоп этилиши тақиқланганлари: ун, шакар, макарон маҳсулотлари, очиқ упаковкадаги болалар озиқ-овқатлари, гўшт.

OLX - бу 40 давлатда фаолият кўрсатадиган халқаро эълонлар хизмати.

Мобил иловани юклаб олинг ва OLX доим ёнингизда бўлади:

GooglePlay,  AppStore

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид