Жаҳон | 14:57 / 16.05.2018
21013
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга парвоз қилган йўловчи самолёти Екатеринбургда фавқулодда қўнди

Фото: ytimg.com

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Урал тергов бошқармаси “Екатеринбург-Самарқанд” рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолётининг “Кольцово” аэропортига фавқулодда қўнишини текширувдан ўтказмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, борт 16 майда маҳаллий вақт билан соат 01:04да фавқулодда қўнган.

Самолётда 47 киши, жумладан, 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қўниш чоғида ҳеч ким жароҳатланмади, ҳаво кемасига зарар етмади.

Текширув давомида ҳодисанинг сабаблари аниқланади. Унинг натижаларига асосан процессуал қарор қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид