Жамият | 12:20 / 17.05.2018
45907
1 дақиқада ўқилади

Хонандаларни ҳар бир тўй учун солиққа тортиш таклифи билдирилди

Фото: ЎзА

«Ҳокимнинг бир иш куни» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов хонадонларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий ҳаётига молик бўлган таклифларини ҳам ўрганмоқда.

ЎзА мухбири хабар беришича, ҳоким ўринбосари хонандалар тўйга чиқишлари ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, унинг таклифига кўра, хонандаларнинг тўйга чиқишлари «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси орқали амалга оширилиши лозим.

«Шунда, «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси орқали хонандалар тўйга айтилса, уларнинг ҳар бир чиқишлари солиққа тортилиши, нархининг назоратда бўлиши осонлашади. Ҳозирда хонандалар лицензия олишда давлатга пул тўлайдилар холос, бу уларнинг даромадига нисбатан анча кам. Ҳатто бирров тўй нархидан ҳам арзон», деган Шуҳрат Турдиқулов.

Мавзуга оид