Иқтисодиёт | 19:36 / 17.05.2018
16640
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев криптовалюта нима сабабдан пайдо бўлганини айтди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрида Apple ҳамасосчиси Стив Возняк билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда маълум қилишича, криптовалютанинг пайдо бўлиши дунёда бир валюта ҳукмронлигига жавоб бўлди.

Фото: Акорда

Назарбоев пайшанба куни Остона шаҳрида Остона иқтисодий форумида иштирок этиш учун келган Apple ширкати ҳамасосчиси Стив Возняк билан учрашди. Учрашувда томонлар рақамлаштиришнинг алоҳида масалалари ва криптовалюта ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

«Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатишича, эмиссия марказлари томонидан бошқарилмайдиган криптовалюта пайдо бўлишининг сабаби бир валютанинг дунёдаги устунлигидадир. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон ҳисоб-китобларда миллий валюта билан биргаликда, бошқа валюталардан ҳам фойдаланмоқда», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Возняк, ўз навбатида, Қозоғистон президентига форумда иштирок этиш ва глобал муаммолар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имконияти учун миннатдорлик билдирди. «Валюталар ҳеч қачон универсал бўлмаган - симсиз алоқадан фарқли ўлароқ. Бошқа томондан, криптовалютанинг катта афзаллиги шундаки, улар назорат қилинмайди, ривожланишда тўхтатмайди ва универсал ҳамда глобал бўлади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев ёшлардан умиди катта экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид