Иқтисодиёт | 13:16 / 17.05.2018
14245
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтегаз»га Афғонистонда магистрал газ қувури қуришни таклиф қилишди 

Фото: ung.uz

Афғонистон тоғ-кончилик саноати вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» компаниясига ўз ҳудудида Мозори-Шарифга қадар магистрал газ қувурини қуришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Биз ўзбек томони билан 94 километрлик газ қувури қуришни амалга оширишни истаймиз. Газ кони бор бўлган Шибарғондан Мозори-Шарифгача», - дея айтиб ўтди Афғонистон шахталар ва саноат вазири в.б. Наргис Нихон Kun.uz’га интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда Ўзбекистондан ишчи гуруҳнинг ташрифи режалаштирилган бўлиб, у ўзбек компаниясининг лойиҳада иштирок этиш имкониятини ўрганиб чиқади. «Агар биз келиша олсак, фақат бу лойиҳани эмас, балки бошқаларни ҳам биргаликда амалга оширишни хоҳлаймиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
 
Афғонистонда ўсиб бораётган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, томонлар ўзбек газини етказиб бериш ва Ўзбекистондан газ қувурини қуриш масаласини кўтаришлари мумкин.

Ўзбекистон Афғонистон шимолида истиқболли углеводород конларини геологик тадқиқ қилишни давом эттириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Мавзуга оид