ФВВ яна сел хавфи ҳақида хабар берди
2018 йилнинг 18 май кунидан 22 май кунигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарида айтилади.
Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда сел оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
17:03 / 11.09.2024
Бойсундаги кондан чиқаётган газ яқин кунларда жиловланади — ФВВ
13:40 / 06.09.2024
Россия ФВВ раҳбарининг собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:11 / 05.09.2024