Жаҳон | 10:59 / 19.05.2018
13756
1 дақиқада ўқилади

Кубада уч кунлик мотам эълон қилинди

Куба давлат кенгаши Гавана аэропортида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан расмий мотам эълон қилди. Бу ҳақда Cubadebate қарорга асосан хабар бермоқда.

«Куба Республикаси давлат кенгаши авиаҳалокат муносабати билан 19 майдан 21 майга қадар расмий мотам эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди», - дейилади хабарда.

Фото: AP /Ramon Espinosa

Таъкидланишича, мамлакат давлат кенгаши давлат ҳокимияти органлари ва ҳарбий объектлар биноларида давлат байроқларини тушириб қўйиш ҳақида кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кубада ҳалокатга учраган самолёт ҳақида янги маълумот берилганди.

Самолёт 18 май куни Гаванадаги аэропортдан кўтарилиши биланоқ ҳалокатга учраган. У Ольгинга учаётган бўлиб, бортида 104 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид