Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоккей бўйича Туркманистон терма жамоаси илк бор жаҳон рейтингига кирди
Хоккей бўйича Туркманистон терма жамоаси Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) миллий терма жамоалар жаҳон рейтингига илк бор кирди. Бундан федерация сайтидаги маълумотлар дарак бермоқда.
50 та жамоадан иборат рўйхатда Туркманистон 200 балл билан 49-ўринни эгалламоқда. Охирги ўринни эса 140 очко билан Кувайт эгаллаган. У ҳам илк бор рейтингга кирган.
Туркманистон рейтингга 2019 йилги жаҳон чемпионати 3-дивизиони А гуруҳи саралаш босқичидаги муваффақиятли ўйини ҳисобига кира олди. Туркманистон Босния, Кувайт ва БАА терма жамоаларини мағлуб этиб, илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Туркманистон терма жамоаси IIHF’га 2015 йилда аъзо бўлган. Ушбу терма жамоа Қозоғистондан кейин расмий халқаро мусобақаларда иштирок этувчи Марказий Осиёнинг иккинчи давлати ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025