Жаҳон | 09:23 / 21.05.2018
26678
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг тўйига қанча пул сарфлангани маълум қилинди 

Фото: Getty Images

Шаҳзода Ҳарри ва актриса Меган Марклнинг тўйи қироллик оиласига 43 млн долларга тушган. Бу ҳақда BriedBook портали маълум қилди. 

Журналистлар тантаналарни тайёрлаш хизматларига асосланиб тўй маросимига тахминан қанча пул сарфланганини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг тахминича, умумий маблағнинг деярли 90 фоизи, яъни 40 млн доллар тўйда хавфсизликни таъминлашга сарфланган. 

Портал фикрича, тўй ташкилотчилари хизмати 150 минг долларга тушган. Мусиқачиларга 400 минг доллардан кўпроқ, гулчиларга 150 минг доллар, фотосуратчилар ва операторларга 23 минг доллар тўланган. Тўй иштирокчиларини турли егуликлар билан меҳмон қилиш учун 385 минг доллар сарфланган. Тўй торти алоҳида ҳисобланган ва унинг нархи 65 минг долларни ташкил қилган. 

Аввалроқ келин кўйлаги шаҳзода Ҳаррига 135 минг долларга тушгани маълум қилинган. 

Узоқ кутилган тўй 19 май куни Виндзор саройида бўлиб ўтган. Тўйда 2,6 минг киши меҳмон бўлган, улар орасида қўшиқчи Элтон Жон, америкалик телебошловчи Опра Уинфри, теннисчи Серена Уильямс, актёр Жорж Клуни, Виктория ва Дэвид Бекхэм жуфтлиги ҳамда бошқа кўплаб юлдузларни учратиш мумкин бўлган.

Мавзуга оид