Жаҳон | 09:07 / 21.05.2018
7157
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг адвокати «Россия иши» бўйича суриштирув қачон тугашини маълум қилди

Фото: Tasos Katopodis/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани сўзларига кўра, Қўшма Штатлар махсус прокурори Роберт Мюллер «Россия иши» бўйича суриштирувни жорий йилнинг 1 сентябрида якунлайди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Жулианининг сўзларига кўра, Мюллер жамоаси бу маълумотни Трамп ҳимоячилари билан икки ҳафта муқаддам, Трампнинг ўзини сўроқ қилиш эҳтимоли бўйича музокаралар давомида бўлишишган.

Президент адвокатининг таъкидлашича, суриштирувлар чўзилиб кетиши АҚШ конгрессига ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга таъсир кўрсатиши мумкин. У буни ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми 2016 йилги президентлик пойгаси якунидан бироз аввал Ҳиллари Клинтонга нисбатан суриштирув давом этишини маълум қилгани билан боғлиқ воқеага тенглаштирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФҚБ Трамп штабида яширин хабарчига эга бўлгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид