Ўзбекистон | 18:39 / 22.05.2018
20053
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда янги лавозим тайинлови рўй берди

Фото: Kun.uz

ТИВнинг МДҲ ва ШҲТ тузилмалари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори этиб Раҳматилла Нуримбетов тайинланди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у илгари Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси биринчи котиби лавозимида ишлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид