Жаҳон | 18:16 / 23.05.2018
12103
1 дақиқада ўқилади

Британия Скрипалларни мажбуран ушлаб турибди – Россия

Фото: Global Look Press

Россия ташқи сиёсат идораси расмий вакили Мария Захарованинг фикрича, Солсберида заҳарланиш туфайли жабрланган Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Британия расмийлари томонидан мажбуран ушлаб турилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўз фуқаролари билан икки ой давомида тўғридан-тўғри алоқага кира олмаяпти ҳамда уларнинг аҳволи ҳақида маълумотга эга эмас. шу билан бирга, Скрипаллар алоқалардан «ўзларини тийиб тургани» айтилади.

«Россиялик фуқаролар Буюк Британияда алоқалардан четлаштирилган ҳолда ушлаб турилибди, эҳтимол, куч йўли билан. Улар номаълум жойда ва номаълум ҳолатда сақланмоқда», - дея маълум қилди Захарова.

Шунингдек, унинг билдиришича, жабрланувчиларга ОАВ билан алоқага киришга имкон беришмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скотланд-Ярд Скрипаллар иши бўйича суриштирув ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид