Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жарима солиш таклиф этилмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги моддалар киритилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилди, деб ёзмоқда Norma.
МЖТКнинг 177-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни кенгайтириш, бунинг учун товар келиб чиққан жой номи ва бошқа фирма номидан фойдаланишни бузганлик учун жарима киритилиши таклиф этилмоқда. Амалдаги жарималарни ошириш, такрор содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун қатъий чораларни жорий этиш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, тузатишлар билан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳуқуқларини бузганлик учун жарималарни жорий этиш назарда тутилмоқда.

*асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, шунингдек уларни тайёрлаш ва такрорлашда фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг бошқа воситалари мусодара қилинади.
Эслатиб ўтамиз, интеллектуал мулк объектларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш жиноий жавобгарликка олиб келади (ЖКнинг 149-моддаси).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025