Жаҳон | 22:30 / 25.05.2018
33640
2 дақиқада ўқилади

47-қаватдан 380 килограммлик ойнанинг пастга тушиб кетиши видеода қайд қилинди

Интернетда Москвадаги “Велл Хаус” турар-жой мажмуаси томидан олинган видео пайдо бўлди. Видеода мажмуанинг 47-қаватидан деярли 400 кг келувчи ойнанинг пастга тушиб кетиши тасвирланган.   

Воқеа ойна кран ёрдамида юқорига кўтарилаётганда юз берган. 

“Томда ўрнатилган кран ёрдамида ойнани кўтараётган эдик. Кран 500 кг гача юк кўтара олади, ойнанинг оғирлиги 380 кг ни ташкил қилади ва яна қўшимча 45 кг келадиган сўрғич. Биз томондан хатога йўл қўйилмаган, кран қўшимча юклар билан кучайтирилган, трос кўздан кечирилганда шикастланишлар аниқланмаган. Ойна пўлат троснинг узилиши ҳисобига тушиб кетган ва кўплаб вайроналарга олиб келди”, деб айтилган видеода.

Видеода ойна бир неча ўн метрга пастга тушиб кетиб, сўнгра уй деворига урилиб, чил-чил бўлиб кетганини кўриш мумкин.
 

Ролик муаллифининг таъкидлашича, ҳеч кимга шикаст етмаган. Ишчилар бинонинг фасадини тиклаш ишларини олиб боришмоқда.

Мавзуга оид