Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий боксчи ва мураббий Брендан Ингл вафот этди
Британиялик афсонавий боксчи ва мураббий Брендан Ингл 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Boxing News маълумотига кўра, ирландиялик таниқли мураббийнинг ўлимига мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.
Ингл ўзининг бокс мактаби билан машҳур бўлган, унда у боксга ўргатиш бўйича ноёб усулларни яратган.
Унинг шогирдлари орасида Насим Хамед, Жонни Нельсон, Эрол Грэм, Жуниор Уиттер, Келл Брук ва бошқа боксчилар бор.
«Брендан яхши устоз эди. У менда ўзимга ишонч туйғусини уйғота олди. У сизни ҳамма нарса қила олишингизга, жангни ҳаттоки рақибга тегмай ҳам ютиш мумкинлигига ишонтира оларди. У мени барчасига ўргатди», - дея айтиб ўтди Грэм.
Айни дамда Ингл бокс мактабига унинг ўғиллари Доминик ва Жон раҳбарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024