Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореядаги ядровий полигон портлатилиши видеоси эълон қилинди
ОАВ Шимолий Кореядаги Пхунгери ядровий полигони портлатилиши видеосини эълон қилди. Видеода полигонни йўқ қилишга тайёргарлик бориши, халқаро мутахассислар иши ва портлашнинг ўзи тасвирланган.
Полигонда учта синов шахтаси йўқ қилинган. Ҳарбийлар, шунингдек, ер сиртидаги кузатув пунктлари, қўриқлаш бинолари ва турли объектларни йўқ қилишган. Таъкидланишича, портлаш атроф-муҳитга радиация тарқашига олиб келмаган.
Апрелда Шимолий Корея ўз иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантириш учун бошқа синовлар ўтказмасликка қарор қилганди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025