Жаҳон | 22:53 / 26.05.2018
14258
1 дақиқада ўқилади

Тожикистоннинг 9 миллионинчи фуқаросига уч хонали квартира тақдим қилинди

Тожикистоннинг 9 миллионинчи фуқароси қиз чақалоқ бўлди: қизча 26 май куни соат 06:30да Душанбедаги 1-сонли туғуруқхонада дунёга келди. Таъкидланишича, чақалоқнинг вазни 3,6 кг, бўйи эса 51 см. Бу ҳақда “Ховар” миллий ахборот агентлиги маълум қилган.  

Фото: НИАТ "Ховар"
Фото: НИАТ "Ховар"

Шу муносабат билан қизчанинг ота-онасига пойтахт марказидан барча қулайликларга эга 3 хонали квартира тақдим қилинди ва унинг калити топширилди.

Фото: НИАТ "Ховар"

Қизчанинг онаси душанбелик 28 ёшли Назира Муллажонова бўлиб, ушбу чақалоқ унинг иккинчи фарзанди бўлди. Бунгача оилада бир ўғил фарзанд бўлган.

Мавзуга оид