Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жом қишлоғида сел келтирган зарар миқдори аниқланди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, селдан зарар кўрган бино ва иншоотларни қурилиш ва таъмирлаш ишларига 7 млрд. сўм маблағ талаб этилиши аниқланди, деб ёзмоқда «Зарафшон» газетаси.
Бугунги кунда талафот кўрган хонадон ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари жадал йўлга қўйилди. Талаб этиладиган маблағлар маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.
Ушбу қишлоқларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини жорий йилнинг 1 августига қадар фойдаланишга топширилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 майдан 16 майга ўтар кечаси кучли сел келиши оқибатида 71 та, шундан 49 та Гирдиқўрғон, 10 та Жом, 7 та Тегирмонбоши ва 5 та Омондара маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва томорқаларига зарар етган эди.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
16:51 / 27.05.2025
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди
12:00 / 16.05.2025
17-19 май кунлари қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
17:10 / 25.04.2025