Light | 18:31 / 27.05.2018
18784
2 дақиқада ўқилади

Сўнгги ярим асрнинг энг яхши китоблари маълум қилинди

Букер мукофотининг махсус ҳайъати 1969 йилдан буён шу мукофотни қўлга киритиб келган энг яхши асарларни танлаб олди, сўнгги рўйхатдан беш китоб ўрин олди. Toronto Star шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, қуйидаги китоблар сўнгги 50 йилнинг энг сара асарлари дея эълон қилинган: 

  1. "Англиялик бемор", Майкл Ондатже;
  2. "Бўрилар зали", Хилари Мэнтел;
  3. "Ой йўлбарси", Пенелопа Лайвли;
  4. "Бардодаги линкольн", Жорж Сондерс;
  5. "Эркин давлатда", Видиадхар Найпол.
Майкл Ондатже

Ғолиб очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади. Натижалар 8 июнда эълон қилинади.

Букер мукофотига 1986 йилда асос солинган бўлса-да, уни 1969 йилдан бошлаб топшира бошлашган. 2014 йилга қадар 50 минг фунт стерлинг миқдоридаги мукофот пулини фақат Буюк Британия, Ирландия ва Британия ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқаролари олиши мумкин эди. Бугунга келиб эса инглиз тилида ёзилган ҳар қандай мамлакат ёзувчисининг асари бу мукофотга даъвогарлик қилиши мумкин. 

Мавзуга оид