Фан-техника | 01:05 / 28.05.2018
22129
1 дақиқада ўқилади

Энг кам муаммо туғдирувчи автомобиллар рейтинги тузилди

Мутахассислар ўз эгаларига фойдаланиш вақтида энг кам муаммо туғдирувчи автомобиллар рейтингини тузишди. Бу ҳақда iSeeCars порталида маълум қилинди.

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Hyundai Accent (Solaris) модели эгаллаган. Бу моделни сотиб олганлар деталларни алмаштириш зарурати ва бошқа техник носозликлар ҳақида деярли хавотирланмасалар бўлади.

2-ўринни Chevrolet Equinox кроссовери, 3-ўринни Toyota Corollа эгаллаган.

4- ва 5-ўринларга Honda’нинг икки модели: Civic ва CR-V лойиқ топилган.

Рейтингни тузиш вақтида АҚШда машиналарни турли носозликлар сабабли ортга қайтариб олиш кампаниялари ҳисобга олинган.

Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, ортга чақиртириб олиш кампаниялари статистикаси автомобил сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, бирор моделни танлашда бу статистикани ҳисобга олиш зарур. 

Мавзуга оид