Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариуслар хусусий бўладими?
Бу масалани адлия ва молия вазирликлари 2019 йил 1 июлгача ҳал этишлари керак. Президентнинг 25.05.2018 йилдаги «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шундай вазифа топширилган, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилгача мамлакатимизда давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар билан бир қаторда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият юритган. Бироқ 2010 йил 15 майдан эътиборан хусусий нотариуслар тизими тугатилган. Бунга қонун билан белгиланган нормаларни жиддий бузиш, хизмат ваколатларидан ғараз мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари сабабчи бўлган, бу охир-оқибат «хусусий нотариал идоралар атрофида криминоген вазиятнинг пайдо бўлишига» олиб келган (5.05.2010 йилдаги ПФ-4216-сон Фармонга қаранг).
Шунга қарамай, хусусий нотариусларнинг йўқлиги бошқа турдаги муаммоларни келтириб чиқарди. Нотариат тизими ўта бюрократлашиб кетди, узундан-узун навбатлар юзага келди, давлат божлари ва тўловлар ундириш шаффоф бўлмай қолди. Шу муносабат билан 2017 йилда хусусий нотариуслар институтини тиклаш ҳақида гапириб қолдилар. Ҳатто Адлия вазирлиги лойиҳа ишлаб чиқди, унга кўра 2018 йилдан бошлаб барча давлат нотариал идоралари хусусий шаклга ўтишлари керак эди.
Бироқ қарор қабул қилишга шошилмадилар. Идораларга илғор хорижий тажрибани ва миллий нотариал амалиётни чуқур ўрганган ҳолда давлат нотариал идораларини фаол нодавлат шаклига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар киритиш вазифаси топширилди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025