Жаҳон | 13:06 / 30.05.2018
11867
1 дақиқада ўқилади
ҲАМАС Исроил билан сулҳ ҳақида эълон қилди
Фаластиннинг ҳарбийлашган тузилмаси ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
ҲАМАС юқори мансабли амалдори Ҳалил ал-Хаянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг олди олинган ҳужумларидан биридан сўнг, Миср можарога ечим топишга қўшилган. Унинг сўзларига кўра, Исроил ўз томонидан сулҳга риоя этса, фаластинлик кучлар ҳам ўт очишни тўхтатади.
Исроил таълим вазири ва кнессет фракцияларидан бирининг етакчиси Нафтали Беннет сўзларига кўра, келишувга ҳали якуний тарзда эришилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги объектларига авиазарбалар берганди.