Жамият | 11:23 / 30.05.2018
8803
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда “Ласетти”ни олиб қочган 4 шахс Янгибозорда қўлга олинди

Иллюстратив фото/babarahmad.com

27 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 4 номаълум шахс автомашиналар тураргоҳида қаровсиз қолдирилган, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи Ҳ.Р.нинг “Ласетти” русумли автомашинаси эшиги очиқ қолганлиги ҳамда калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашинани ҳайдаб қочганлар. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Паркент шаҳрида яшовчи Ғ.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Паркент туманида ҳайдаб кетаётганида ушланган, унинг жиноий шериклари, муқаддам судланган Б.У ва А.З., О.М. Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғони ҳудудидан ушланган.

Мавзуга оид