Жамият | 17:50 / 30.05.2018
6261
2 дақиқада ўқилади

Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга келади

Фото: EPA

Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган 107-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди.

«Учрашувда жаноб Райдер Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги алоҳида таъкидлади. Республикада болалар ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар алоҳида қайд этилди. Жаноб Райдер Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида аҳолини муносиб, тўлиқ ва самарали меҳнат қилиш тамойилларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ҲМТ Бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюриши таъкидланди. Г. Райдер декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро меҳнат конференция доирасида мамлакатимизга ташриф буюриши режалаштирилган.

107-Халқаро меҳнат конференциясида Ўзбекистон делегацияси таркибида бош вазир ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Қудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Б.Махмадалиев иштирок этди», дейилган хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид