Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: АҚШнинг Сурия бўйича сиёсати театрлаштирилган шоу
Россиянинг Женевадаги БМТ бўлинмасида доимий вакили Геннадий Гатиловнинг «Известия» газетасига маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари қуролсизланиш масаласига бағишланган конференцияни сиёсийлаштирмоқда ҳамда шу тариқа Суриядаги можарони ҳал этишга тўсқинлик қиляпти.
«Бизда шундай тасаввур пайдо бўлмоқдаки, америкаликлар Женевада қуролсизланиш бўйича конференцияда иштирок этиб, конференция ишини сиёсийлаштирмоқчи ва Сурияни қатор халқаро конвенцияларга риоя этмаётган, кимёвий қуролни қўллаётган давлат сифатида айблашмоқчи. Уларнинг позицияси шундан иборатки, ушбу давлат қуролсизланиш бўйича органни бошқаришга мос эмаслиги ҳақида ҳаммага очиқ баёнот бериш», - дея айтиб ўтди Гатилов.
Аввалроқ АҚШнинг Женева конференциясидаги доимий вакили Роберт Вуд Суриянинг конференцияда раислик қилиши «театрлаштирилган шоу» экани ҳақида баёнот берганди. Ўз навбатида, Гатиловнинг маълум қилишича, АҚШнинг ўзи конференцияни «театрлаштирилган шоуга» айлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сурия президенти Башар Асад Америка Қўшма Штатлари Сурия ҳудудидан чиқиб кетиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025