«Аксилразведкага ишлаганман». Бабченко иши бўйича гумонланувчи баёнот берди
Россиялик журналист Аркадий Бабченкога суиқасд қилишни ташкиллаштиришда гумонланаётган Борис Германнинг маълум қилишича, у Украина аксилразведкасига ишлаган. Бу ҳақда «Украинская правда» нашри ёзмоқда.
Гумонланувчи 31 май кунги суд мажлиси вақтида шундай баёнот бергани айтилади, у ерда унга нисбатан эҳтиёт чораси танланди. Суд уни икки ойга қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди.
Германнинг сўзларига кўра, у узоқ вақт давомида Украина аксилразведкаси билан ҳамкорлик қилиб келган. У қандайдир таниши мурожаат қилганини айтган, ўша шахс Украинада Россия пуллари ҳисобидан тартибсизларни келтириб чиқариш билан шуғулланиши иддао этилади.
«Бу эртак ёки афсонадек эшитилиши мумкин, бироқ ҳаммасига ҳужжатлар бор», - деди Герман.
Шунингдек, гумонланувчининг қўшимча қилишича, суиқасднинг эҳтимолий ижрочиси Алексей Цимбалюк ҳеч қачон қуролсиз одамни ўлдирмаслиги сабабли танланган - шунинг учун у дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган ва тайёрланаётган суиқасд ҳақида хабар берган.
Прокурор Германнинг Украина аксилразведкаси билан боғлиқ экани ҳақидаги баёнотини рад этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бабченконинг ўлдирилиши нима учун саҳналаштирилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024