Жаҳон | 23:45 / 01.06.2018
12160
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг норасмий энг кекса кишиси чекишни ташлашга қарор қилди  

Фото: BBC

Кейптаунда яшовчи 114 ёшли Фреди Блом чекишни ташлашини эълон қилди. Бу ҳақда  Daily Mail нашри хабар бермоқда. Дунёнинг норасмий энг кекса кишиси ҳисобланувчи қария ҳаётни ўзгартиришга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини айтган.

Қария кўп йиллар давомида чекиб келган. У чекишга “муҳаббатини” “иблиснинг кирдикори” деб атаган. 

Фреди зарарли одатидан воз кечишга ва ўзига ҳамда атрофдагиларга ҳаётни исталган ёшда ўзгартириш мумкинлигини исботлашга қарор қилган. Қариянинг умид қилишича, бу унга соғлиғини сақлаб, яна кўп йил умр кўришига ёрдам бериши керак.

“Мен ўзимни соғлом, яхши ҳис қиламан. Менинг юрагим бақувват, бироқ оёғим кучдан қолмоқда – мен аввалгидек кўп юра олмайман”, деб айтган қария.

Қария келажакка боқишга уринмаслигини ва қанча яшаши Тангрининг қўлида эканлигини айтади.

“Тангри қудратли, мен эса заифман. Мен исталган вақт ҳаётдан кўз юмишим мумкин, бироқ Тангри мени қўллаб-қувватламоқда”, деб айтган қария.

 

Мавзуга оид