Электр тармоқларига уланиш тартибини биласизми?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг (истеъмолчилар) электр тармоқларига уланиш, электр энергиясидан фойдаланишнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ҳамда тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш масалалари Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти билан тартибга солинган, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қайд этилишича, ушбу давлат хизмати уч босқичда амалга оширилади:
• I босқич – истеъмолчи томонидан хизматдан фойдаланиш учун ариза топшириш;
• II босқич – аризани кўриб чиқиш ҳамда электр энергиясидан фойдаланишнинг техник шартларини бериш;
• III босқич – тижорат таклифларини ва шартномаларини тақдим этиш.
Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун икки усулдан фойдаланиши мумкин:
• бевосита Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этиш;
• Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
Истеъмолчи давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилганида хизматдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзога эга бўлиши шарт.
Ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (17 240 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Истеъмолчиларда электрон рақамли имзонинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Мавзуга оид
07:59
“Яшил энергия” учун аҳолига салкам 9 млрд сўм субсидия берилди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024
Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
10:10 / 29.10.2024