АҚШ флотида энди «кема қотиллари» бор

Фото: АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари
АҚШ флоти янги «кемалар қотиллари»ни олди - Европада ишлаб чиқарилган, кемаларга қарши узоқ масофага мўлжалланган ракеталар. Бу ҳақда Defense News хабар қилмоқда.
Танлов давомида Норвегиянинг Kongsberg Defence Systems компанияси томонидан яратилган ва Kongsberg консорциуми ҳамда Американинг Raytheon корпорацияси томонидан таклиф этилган NSM ракетаси танланди. Америка компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар - Lockheed Martin’дан AGM-158C LRASM (Long-Range Anti-Ship Missile, кемаларга қарши узоқ масофаларга мўлжалланган ракета) ва Boeing томонидан ишлаб чиқилган «Гарпун» танловдан чиқиб кетди.
Шартноманинг дастлабки қиймати 14 млн долларни ташкил этади. Келишув амалга оширилишининг бутун даври давомида бу сумма 848 млн долларга қадар кўтарилиши мумкин.
Bmpd блогининг ёзишича, NSM ракетаси LCS лойиҳаси жанговар кемаларида қўлланилади, уларни ҳаммаси бўлиб 32та яратиш мўлжалланган. Улардан ҳар бири узоқ масофаларга мўлжалланган иккитадан тўрт контейнерли учириш қурилмасига эга бўлади. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 2020-2022 йиллар давомида ҳаммаси бўлиб йилига 12тадан, 2023 йилда эса - бирданига 20та кемаларга қарши янги ракеталар харид қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Россия ва АҚШ сув ости кемаларини таққослаганди.
Мавзуга оид

20:44
Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

21:08 / 05.04.2025