Жаҳон | 08:14 / 02.06.2018
4477
1 дақиқада ўқилади

Қоғоз билан муаммо Венесуэлада метронинг бепул қилинишига сабаб бўлди

Фото: The Siver Telegram

1 июнда Каракас метроси ходимлари турникетларни барча истовчилар учун бепул очиш ҳақида кўрсатма олишди.

Каракас раҳбарияти маиший ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилувчи қоғоз етишмаётгани билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун мисли кўрилмаган чоралар қўлламоқда. Жумладан, метрода юриш чипталарни босиш учун қоғоз йўқлиги сабабли вақтинчалик бепулга айланди.  

Шу тариқа 2 млн га яқин йўловчи ҳар куни бир йўналиш бўйича 0,6 доллар тежаши мумкин бўлади.

Венесуэла қоғозни катта миқдорда хориждан сотиб олиб келган, бироқ мамлакатда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз вазиятида ҳукумат тегишли материалларни сотиб олиш учун бир йилдан кўпроқ вақтдан бери маблағ ажратмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид