Жамият | 16:06 / 02.06.2018
39755
2 дақиқада ўқилади

Наманганда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳат олди

1 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган Ш.У. ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Ласетти” русумли автомашинасини Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўл четида тўхтаб турган Ю.У. бошқарувидаги яна бир “Нексия” автомашинасига бориб урилди. 

Мазкур юз берган бахтсиз ҳодисада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Ш.У., “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси С.М. ва унинг 2 нафар йўловчиси олган жароҳатлари туфайли  воқеа жойида вафот этган. 

Шунингдек, С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасидаги 3 нафар йўловчи, Ю.У. бошқарувидаги йўл четида турган “Нексия” автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда “Ласетти” автомашинасининг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид