Жаҳон | 11:44 / 02.06.2018
25354
2 дақиқада ўқилади

Видео: Йирик акула тишлари билан қайиққа ёпишиб олди

Янги Зеландия қирғоқларида йирик мако-акуласи видеога олинди, у сувдан отилиб чиққан ва қайиққа тишлари билан маҳкам ёпишиб олган. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.

Ролик муаллифининг айтишича, акулалар орасида сузиб кўриш мақсадида денгизга сакрамоқчи бўлган. Йиртқич балиқ қайиққа тишлари билан ёпишиб олгач, у шундай деган: «Эй ошна, нима қиляпсан?». Шундан сўнг акула тўхтаган ва сув остига шўнғиган.

Эркакнинг иддао этишича, акулалар орасида, бу балиқлар ҳақидаги одамлар тасаввурини ўзгартириш мақсадида сузади. «Мако - денгиздаги энг тез ва энг кутилмаган акуладир, бироқ улар йўқ бўлиб кетиш ёқасида ҳам турибди, сабаби тижорат ёки кўнгилочар мақсадларда кўп овланади», - дея аниқлик киритди у.

Мако-акулалар одамлар учун жуда хавфлидир. 1980 йилдан 2010 йилгача одамларга 42та ҳужум қайд этилган, уч киши ҳалок бўлган. Ўртача бу балиқлар 3,2 метр узунликка эга бўлади ҳамда 60дан 135 килограммгача тош босади. 

Мавзуга оид