Жаҳон | 10:39 / 03.06.2018
11458
1 дақиқада ўқилади

Британияда 100 йиллик шоколад сотувга қўйилади

Буюк Британияда 103 йиллик 9 та плитка шоколад сотувга қўйилади. 

Фото: CJM Auctioneers

Маълум қилинишича, шоколад Биринчи жаҳон уруши қаҳрамони, 1967 йилда вафот этган Ричард Буллиморга тегишли бўлган. 

Ричард Буллимор

Таъкидланишича, қалайдан ишланган қутида сақланган шоколад Биринчи жаҳон уруши вақтида Францияда британлиялик ҳарбийларга туҳфа қилинган Рождество совғаси бўлган. 

Аукционга шунингдек Буллиморга тегишли хатлар, медаллар ва бошқа шахсий буюмлар сотувга қўйилади.  

Фото: CJM Auctioneers
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид