Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Brexit бўйича янги таклифларни илгари суради
Евроиттифоқнинг июнь ойидаги саммитига яқин Буюк Британия Brexit бўйича янги таклифларни илгари суради ва уларни олдиндан маълум қилади. Мамлакат ички ишлар вазири Сажид Давид "Эндрю Марра шоуси" дастури давомида шундай баёнот берди.
"Ишончим комилки, саммит вақти яқинлашганида бош вазир (Тереза Мэй)да ажойиб таклифлар тўплами бўлади ҳамда улар европалик ҳамкасбларимизда ижобий муносабат уйғотади", - деди у.
Жавиднинг сўзларига кўра, мазкур таклифлар Мэйнинг аввалги баёнотларида билдирилган фикрларига тўлиқ мувофиқ келади.
ИИВ раҳбари шунингдек ҳукумат Европа Иттифоқи саммитидан илгари бу таклифлардан иборат дастурий ҳужжатини эълон қилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
17:07 / 21.05.2025