Жаҳон | 10:59 / 03.06.2018
30452
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг Сингапурдаги харажатларини тўлаб берадиган компания топилди 

Фото: REUTERS/Damir Sagolj/File Photo

Ядровий қуролни тақиқлаш халқаро компанияси (ICAN) Шимолий Корея етакчиси АҚШ президенти билан Сингапурдаги учрашувда тўхтайдиган меҳмонхона ҳақини тўлаб беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув 12 июнда бўлиб ўтиши режалаштирлган. Аввалроқ учрашувга тайёргарлик вақтида Ким Чен Иннинг меҳмонхона харажатларини тўлаш юзасидан муаммо юзага келганди.

“Бизнинг ҳаракат ядровий қуролларни йўқ қилишга содиқ ва бу тарихий саммит тинчлик ва ядровий қуролсизлантириш ишига кўмак беришда бизнинг авлод учун ягона имкониятдир. Тинчлик учун Нобель мукофоти пул мукофотини ҳам ўз ичига олади ва биз бу маблағларни Корея яриморолидаги тинчликни қўллаб-қувватлаш учун сарфлашни таклиф қилмоқдамиз”, деб айтилган ICAN баёнотида. 

ICAN 2017 йилда тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид